Андижондаги чегарадош ҳудудларда барқарорликни таъминлашга доир тадбирлар ўтказилмоқда

Жамият 04 Апрель 2017 5870

Андижон вилоятининг шаҳарлар ва туманлардаги чегарадош бўлган маҳалла фуқаролари йиғинларида истиқомат қилиб келаётган аҳоли ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш бўйича тузилган алоҳида режага асосан, Избоскан, Хўжаобод, Жалолқудуқ, Марҳамат, Булоқбоши, Қўрғонтепа, Пахтаобод туманлари, Хонобод, Қорасув шаҳарларида бир қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 

Ана шундай тадбирлардан бири бугун, 4 апрель куни  Избоскан туманида бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш. Турсунов бошчилигидаги туман ҳокими ва ички ишлар ходимларидан иборат гуруҳ  Лўғумбек қишлоғидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, нотинч хонадон оилаларида бўлиб  уларнинг мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий ёрдам берди. Суҳбатлар давомида, айни пайтда ишсиз юрган фуқароларнинг 10 нафари иш билан таъминланиб, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредит маблағларини олиш бўйича мурожаат қилган кишилар муаммолари ҳал қилинди.   

Тумандаги қишлоқ ҳўжалик касб-ҳунар коллежида аҳоли ва ёшлар билан ўтказилган мулоқотда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш. Турсунов,  вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш. Собиров, вилоят бош имом хатиби Н. Ҳолиқназаровлар иштирок этиб, йиғилганларга ёшларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аёллар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, ўз жонига қасд қилиш ҳамда фуқароларни чет давлатларга ноқонуний чиқиб кетишининг олдини олиш ҳақида сўз юритишди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда фуқаролар ўзларини қизиқтириб келаётган саволларга жавоб олишди.    

Учрашувда мавзуга оид маърифий  видеофильм намойиш этилди.

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56480 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5639 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113503 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11072 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21243 Ўзбекистон
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 878 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 905 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2857 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 1020 Жамият
Кўпроқ янгиликлар