Бухорода жуда катта миқдордаги маблағни ўзлаштирган шахслар жазога тортилди

Жамият 04 Апрель 2017 12599

Зиёдилла Мустафоев раҳбарлик қилган масъулияти чекланган жамият номини эшитган борки, бу корхона хайрли ва эзгу ишларни амалга оширишига шубҳа билан қарамайди. “Зиё санъат”! Афсуски, ҳамма вақт ҳам биз ўйлагандек, биз истагандек бўлиб чиқмас экан, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

“Зиё санъат” МЧЖ раҳбари З.Мустафоев “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг Қоровулбозор туман бўлинмаси менежери Ш.Носиров ва техник назоратчи И.Аҳмедов билан иш юзасидан пудратчи ташкилот сифатида 2014 йил 1 август куни шартнома тузади. Шартномага кўра, “Ўзагросуғурта” АЖ Қоровулбозор туман бўлинмасининг янги маъмурий биносини қуриш юзасидан 1 млрд. 214 млн. 837 минг сўмлик қурилиш ишлари бажарилиши лозим бўлади.

Масъулияти чекланган жамият томонидан ҳақиқатда 1 млрд. 94 млн. 709 минг сўмлик ишлар бажарилади. Аммо нафсини қондириш масаласи ҳали очиқ эди. Ана шу ерда Ф5-шакли “иш” беради. 2015 йил 30 декабрда тузилган, расмий ҳужжат ҳисобланган Ф5-шаклдаги далолатномаларига бажарилган ишларнинг ҳажми 1 млрд. 214 млн. 824 минг сўм қилиб кўрсатилади. Бу билан ҳужжатларга сохта маълумот ва ёзувлар киритилиб, ҳақиқатда бажарилмаган 120 млн. 114 минг сўмлик қурилиш ишлари қўшиб ёзилиб, ҳужжатлар қалбакилаштирилади. Кейин ушбу ҳужжат “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятига тақдим этилади ва масъулияти чекланган жамиятнинг ҳисоб рақамига юқорида келтирилган миқдордаги маблағнинг ўтказилишига замин яратилади.

Бундай усул билан пул топиш маъқул келгач, З.Мустафоев энди Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниясининг бўлим етакчи мутахассиси Х.Турдиев билан ўзаро келишади. Бу гал пудратчи билан буюртмачи ўртасида 2015 йилнинг 2 март куни Бухоро солиқ касб-ҳунар коллежининг 150 ўринга мўлжалланган ётоқхонаси биносини таъмирлаш бўйича пудрат шартномаси имзоланади ва 1 млрд. 958 млн. 522 минг сўмлик қурилиш ишларини бажаришга келишилади. Амалда эса 1 млрд. 898 млн. 834 минг сўмлик ишлар бажарилади. Яъни 2015 йилнинг 30 ноябрида Ф5-шаклдаги далолатномага мазкур ишлар ҳажмини 1 млрд. 949 млн. 124 минг сўм қилиб кўрсатиб, бу сафар ҳам сохта маълумот ва ёзувлар киритилади. Шу билан ҳақиқатда бажарилмаган 50 млн. 290 минг сўмлик қурилиш ишлари ҳажми қўшиб ёзилади.

Вақт ўтгани сайин З.Мустафоев қонун олдидаги жавобгарликни унутади. Қарабсизки, маълум вақт давомида вилоят болалар юқумли касалликлари шифохонаси, Ромитан туманидаги 18 ҳамда 40-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда “Баркамол авлод” болалар ижодиёт маркази таъмирланишида, “Минглар” аҳоли пунктидаги намунавий лойиҳадаги уйларга сув тармоқлари қурилишида, Шофиркон туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг маъмурий биносида таъмирлаш ишлари олиб борилишида яна Ф5-шакли далолатномасидан “фойдаланади”. Шу йўл билан ўзи истаганча сохта ёзув ва маълумотлар ёрдамида осон даромад топишни йўлга қўяди.

Умуман олганда эса, З.Мустафоев ўзига ишониб топширилган жами 239 млн. 700 минг сўмлик маблағни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилади. Бундай сохтакорлик ортида жиноят кўланкаси пайдо бўлаётганини нафақат З.Мустафоев, балки унга жиноий шериклик қилган Ш.Носиров, Х.Турдиев, Т.Паноев, Ҳ.Муродов, З.Атоев, Ш.Қазоқовлар ҳам яхши билишарди. Бироқ билишнинг ўзи етарли эмас экан.

Бундан ташқари, МЧЖ мутасаддилари 2013-2015 йилларда Ромитан туман давлат солиқ инспекциясига тақдим қилинган солиқ ҳисоботларида жамиятнинг солиқ солинадиган объектларини ва ишчи-ходимларнинг сонини камайтириб кўрсатиб, 156 млн. 401 минг сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлашган.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг ҳукмига биноан, ушбу жиноятни содир этишда айбли деб топилганларнинг ҳар бири жиноий жавобгарликка тортилди.  

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар