Европада биринчи марта ғор балиғи аниқланди. Уни Германия жанубидаги ғорга шўнғиган ғаввослар кўришган. Топилма ҳақида Current Biology журналида сўз юритилган.

Ғаввос Йоахим Крайсельмайер Дунай дарёсидаги ғорни кўздан кечираётган вақтда Nemacheilus troglocataractus турига мансуб балиқни кўриб қолган. Дастлаб у балиқни суратга тушириб, Констанц университети доктори Ясминка Берманн-Годелга кўрсатган. Ясминка балиқлар эволюцияси бўйича эксперт ҳисобланади. Кейинчалик, балиқнинг ўзини ҳам тутишнинг уддасидан чиққан. 8,5 см келадиган балиқ тангачалардан холи бўлиб, деярли кўр. Унинг кўзлари сув юзасига яқин яшайдиган балиқлар кўзларидан ярмига кичик. 

Умуман, бугунги кунда ғор балиқларининг 200га яқин тури бор. Бироқ, шу вақтгача, Европада уларнинг ҳеч бири аниқланмаган эди. Балиқнинг ирсий таҳлили шуни кўрсатдики, у Дунай ва Германиянинг Радольфцеллер дарёсида яшовчи мўйловли гольц балиғининг қариндошидир. Тадқиқотчиларнинг тахмин қилишларича, Nemacheilus troglocataractus сув юзасида яшайдиган балиқлардан 20 минг йиллар аввал ажралиб қолган. 

Олимлар ғорнинг кичик қисми ўрганилганини инобатга олган ҳолда минглаб балиқларни аниқлаш мумкинлигини айтишмоқда.