Иқтисодиёт вазирлиги: 2019 йилда қишлоқ хўжалигида 4,6 минг янги иш ўрни яратилади

Ўзбекистон 04 Апрель 2017 6452

4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифалар" мавзусидаги  матбуот брифинги ўтказилди.

“2017-2018 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва чуқур қайта ишлаш қувватларини ташкил этишни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги дастурни амалга ошириш мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмининг йиллик 340 минг тоннага, совутгичли сиғимлар ҳажмининг 164,9 минг тоннага, тара-қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 32,4 миллион донага ошишига олиб келади. Натижада, 2019 йилда республикада ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажмига нисбатан қайта ишлашнинг улуши 24 фоизни ташкил этиб, 4,6 мингта янги иш ўрни яратилади.  

Натижада 2017-2021 йилларда қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат  маҳсулотлари хом ашёсини  ишлаб чиқариш ўртача 1,4 баробарга, жумладан мева-сабзавот ва узум – 1,4 баробарга, гўшт – 1,3 баробарга, сут – 1,5 баробарга кўпаяди.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 2021 йилда 2016 йилга нисбатан 2,3 баробарга, қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми эса 2 баробарга ошиши таъминланади. Шу билан бирга, маркетинг бўйича изланишларни кенгайтириш, маҳсулотларни замонавий илғор технологиялар асосида қадоқлаш ҳамда ишлаб чиқаришда ISO 9001, 22000 халқаро стандартларини жорий этиш эвазига маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини ошириш қатъий белгиланган чора-тадбирлар асосида амалга ошириб борилади.

Соҳада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун, қишлоқ-хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, логистика ва экспорт қилиш инфратузилмасини яратиш мақсадида тижорат банклари орқали Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ва JICA каби халқаро молия институтларининг 650 миллион доллар миқдоридаги имтиёзли кредитларини жалб этиш кўзда тутилган. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 7271 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 19286 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44811 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46488 Lifestyle
Франциядаги супермаркетлар сотилмаган товарларни муҳтожларга тарқатишга мажбур
11:40 83 Жаҳон
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:20 723 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2462 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 3254 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 4173 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 5326 Спорт
Кўпроқ янгиликлар