Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 мартдаги ПҚ-2505 сонли Қарори билан тасдиқланган “2016-2020 йилларда озиқ-овқат маҳсулотлари хом ашё базасини, мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни янада ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2716 сонли “2017-2018 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва чуқур қайта ишлаш қувватларини ташкил этишни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги дастурлар  доирасида 740,1 млн доллар қийматга тенг 434 та лойиҳанинг амалга оширилиши белгиланган. Шундан:

  • 163 та лойиҳа, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш қувватларини республиканинг мева-сабзавот ва узумчиликка ихтисослаштирилган туманларида ташкил этиш;
  • 39 та гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш қувватларини хом ашёга яқин ҳудудларда ташкил этиш;
  • 159 та лойиҳа, экспорт қилиш белгиланган янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совутиш камералари билан жиҳозланган сиғимлар ташкил этиш;
  • 36 та лойиҳа, қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
  • 37 та лойиҳа бўйича қандолат, алкоголсиз ичимликлар ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш.