Каталониянинг мустақиллиги бўйича референдум ўтказилиши тўхтатилди

Жаҳон 04 Апрель 2017 4748

Испания конституциявий суди Каталония парламентининг кейинги йилги ўз бюджетига вилоятнинг мустақиллиги бўйича референдум ўтказилиши моддасини киритиши юзасидан Испания ҳукуматининг даъвосини кўриб чиқишга қабул қилди. Бу ҳақда El Pais нашри хабар бермоқда.   

Шу тариқа Каталония мухториятининг референдум ўтказиш ташаббуси амал қилиши автоматик тарзда тўхтатилади.

Испания конституциясининг 161.2-моддаси ҳукуматга мухтор вилоятлар органлари томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича судга шикоят қилишга имкон беради. Қонунчиликка кўра, модда қўлланганда "шикоятга учраган қарор ва фармонлар амал қилиши тўхтатилади, бироқ конституциявий суд бундай тўхтатишни ёки тасдиқлаши, ёки шикоятни 5 ойдан ошмайдиган муддат ичида рад этиши керак".

Каталония парламенти 22 мартда референдумни ташкиллаштиришга маблағлар ажратилиши имкониятини маъқуллаганди. 

Каталония Испания шимолидаги мухтор ҳамжамият бўлиб, охирги йиллар ҳудудда айирмачилик кайфиятлари сезиларли кучайган. 2016 йил 6 октябрда вилоят парламенти вилоятнинг Испания таркибидан 2017 йил сентябригача чиқиш бўйича референдум ўтказилиши резолюциясини қўллаб-қувватлаганди. Бунинг ортидан Испания конституциявий суди ушбу ҳужжат амал қилишини бекор қилганди.

Испания конституциясида мухтор вилоятга марказий ҳукумат билан келишилмаган ҳолда референдум ўтказишга ва бир томонлама тартибда мустақилликни эълон қилишга имкон берувчи моддалар мавжуд эмас.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар