«Кимга керак бу томоша?». Олий лига ўйинларини эфирга узатишдаги айирмачилик

Спорт 04 Апрель 2017 39333

Сайт таҳририятига телевидение Ўзбекистон чемпионати ўйинларини ёритишда вилоятларга бефарқлик билан қараётгани ҳақида мурожаат келиб тушди.

"Исмим — Абдужалол. Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳриданман.

Футболни севиб томоша қиламан, вилоятимизнинг бош жамоаси "Насаф" мухлисиман. Лекин орадаги масофа 110 км бўлгани учун ўйинларни доим ҳам стадионга бориб томоша қила олмайман.

Мана, пойтахтимиз Тошкентда 4 та жамоа Олий лигада ўйнамоқда, уларнинг деярли барча ўйинлари "Спорт" телеканалида жонли олиб кўрсатилади, мухлислар хоҳлашса - стадионга боради. Биз, вилоятдаги мухлисларнинг улардан нима камчилигимиз бор? 

Фақат пойтахт жамоалари Қаршига келишсагина ўйин "Спорт" телеканалида жонли олиб берилади, қолган вақт вилоят телевидениеси тунги соат 11 ёки 12да ёзиб олиб кўрсатади. Ўйин тугаган, ҳисоб ва гол муаллифлари маълум бўлиб бўлганида. Ушбу ўйинни кечқурун ким кўради? Голларни ким ургани аниқ, кимга керак бу томоша? 

Бу борада ЎФФга мурожаат қилдик, "бу бизларнинг ишимиз эмас", деб айтишди. Ўйинларни жонли олиб беришга Тошкент рухсат бермас эмиш. Бизлар нима қилайлик, маслаҳат керак. Порталга ёзмоқчи эдим, бу унча катта муаммо эмас-ку? Илтимос, шу масалани ўрганиб, жавоб берсаларингиз".

Дарҳақиқат, футбол — миллионлар ўйини. Юртимизда 16 та жамоа миллий чемпионатимиз Олий лигада мунтазам иштирок этмоқда. Кейинги йилларда вилоятларда стадионлар лиқ тўлаётгани, мухлисларнинг футболга бўлган қизиқишлари ортиб бораётганидан ҳам далолат беради.

Наманган, Бухоро, Навоий, Қарши, Самарқанд шаҳарларида стадионлар мухлислар билан тўлиб тошмоқда. Бу эса футбол клубларига бу борада ҳам қўшимча даромад қилиш имкониятини тақдим этади.

Бироқ футбол кўраман, дейдиган мухлиснинг ҳаммасини ҳам стадионга сиғдириб бўлмайди. Бу борада телевидение ва радио ёрдамга келиши керак, албатта. Чунончи, юртимизда шу мақсадда "Спорт" телеканали очиб қўйилган. Телеканалнинг бош мақсади — юртимизда ўтаётган ҳар бир спорт мусобақасини ёритиш, жумладан, энг мухлиси кўп спорт тури бўлмиш — футболни омма ўртасида янада кенгроқ тарғиб қилишдан иборат, буни ҳаммамиз биламиз.

Яна биламизки, хорижий давлатларда номдор футбол клублар даромадининг асосий қисмини телетрансляциялардан олишади. Трансляцияда бутун майдон бўйлаб ёпиштириб ташланган реклама ёзувларини кўргансиз. Улар ҳам бекорга тургани йўқ. Буларнинг барчасини ўша реклама берувчилардан пул ишлаш учун ўрнатишган.

Бизда вазият сал бошқачароқ: ҳамма клубнинг белгиланган ўз ҳомийси бор. Смета учун белгиланган пулни бериб, бошқаси билан ишлари ҳам бўлмайди. Клублар ўша сметада кўрсатилган пулни оволишгач, ортиқча пул топиш борасида бош ҳам қотиришмайди. Очиғини тан олиш керак, мухлислар келадими-келмайдими, ТВда кўрсатиладими-кўрсатилмайдими — мутлақо иши йўқ. Мурожаатда мақталаётган ўша пойтахтнинг 4 клуби ўйинларига тушаётган мухлислар сони бунга яққол мисол.

Лекин, вилоятларда ҳақиқатдан ҳам футболни севишади. Чипта нархлари яхшигина пул турганига қарамасдан, харид қилиб, стадионларни тўлдиришмоқда.

Бунинг учун ПФЛ (профессионал футбол лигаси) ва телевидение ўйинларнинг жонли эфирда кўрсатилишига бош қош бўлиши, реклама ва ҳомийлик шартномалари топишлари лозим бўлади.

Маълумки, ўйинлар кўчма телевизон станциялар орқали трансляция қилинади. ЎзТВда фақат Тошкентда (билишимча) 4та ана шундай телевизион станция автомашиналари бор. Уларни барчасини фақат футбол учун сафарбар қилиб бўлмайди, МТРК таркибида битта "Спорт" канали бор эмас-ку? Футболларни намойиш этиш учун уларни кўпайтириш лозим. Лекин улар чакана пул турмайди. Харажатлар қопланиши керак. Бизда эса ҳозирча қоплашнинг иложи йўқ. Қоплай оладиган реклама берувчининг ўзи йўқ, чунки.

Иккинчидан, ПФЛ томонидан ўйинлар бир кунга қўйилади, клублар томонидан деярли ярим соат-бир соат фарқи билан бир вақтга белгиланади. Битта КТСни футболга сафарбар қилинган тақдирда ҳам Олий лига бир турини турли кунлар ва соатларга қўйиб чиқиш билан кўпроқ ўйинни қамраб олиш мумкин. Россия, БАА каби давлатларда барча ўйин жонли эфирда олиб кўрсатилади. Турдаги барча ўйинлар! Лекин, юқорида таъкидлаб ўтилганидек, уларда шунга яраша шароит ҳам, маблағ ҳам, реклама берувчилар ҳам бор.

Майли, реклама берувчи-ю, ҳомийларни қўя турайлик. Бунгача "ўсишимиз" керак ҳали. Ўзимизда мавжуд камтаргина шароит билан ҳам Олий лига ўйинларини жонли трансляция қилиш мумкинми?

Масалан, Олий лиганинг яқинлашаётган 5-турини олайлик.

6 апрель (чоршанба)
Шўртан – Локомотив
Бунёдкор – Қизилқум
7 апрель (жума)
Навбаҳор – Машъал
Пахтакор – Металлург
Қўқон-1912 – Динамо
Бухоро – Нефтчи
Сўғдиёна – Обод
Олмалиқ – Насаф

Кўриб турибсизки, барча ўйинлар иш кунларига қўйилган. Аввало, ўйинларни дам олиш кунларига ҳам кўчириш керак. Трансляция нуқтаи назаридан, битта КТС-1 вилоятларда ишласа ва пойтахтда яна бир КТС-2 ишласа ушбу турни қуйидагича йўсинда тўлиқроқ қамраб олиш мумкин эди.

6 апрель (чоршанба)
17:00 Шўртан – Локомотив (КТС-1)
19:00 Бунёдкор – Қизилқум (КТС-2)
7 апрель (жума)
17:00 Бухоро – Нефтчи (КТС-1)
19:00 Пахтакор – Металлург (КТС-2)
8 апрель (шанба) 
17:00 Навбаҳор – Машъал (жонли эфирда олиб кўрсатилмайди)
17:00 Сўғдиёна – Обод (КТС-1)
9 апрель (якшанба)
17:00 Қўқон-1912 – Динамо (жонли эфирда олиб кўрсатилмайди)
17:00 Олмалиқ – Насаф (КТС-1)

Кўриб турибсизки, вилоятларга йўл олган КТС-1 тўртта ўйинни суратга тушириб қайтишга улгуради. Пойтахтда бўладиган ўйинларни Тошкентдаги яна бир КТС билан қамраб олиш мумкин.

Боз устига, клубларимиз трансляция учун ЎзТВдан пул талаб қилишмайди. Қайтага ЎзТВ "фалон миллион берсанг ўйинингни олиб кўрсатамиз", деб тескари иш қилаётганда, клубларимиз ҳам бунга рози бўлиб турганда, "ҳозирча теппа текин-ку" дея, телевидениемизда янада кўпроқ ўйинни олиб кўрсатиш имконияти бор, албатта.

Абдужалол аканинг бизга қилган мурожаати ҳам, талаблари ҳам, албатта, ўринли. Буларнинг барчасини амалга оширса бўладиган ишлар. Ҳаттоки айрим ўйинларнинг трансляциясини Осиё давлатларига сотиш ҳам мумкин бўлади. Ахтарилса "мижоз" чиқади. Араб спорт телеканаллари трансляция сеткасини нима билан тўлдиришни билмай юришибди. Лекин мутасаддиларда озгина хоҳиш, ташаббус, қизиқиш бўлса бас. "Сен менга тегма - мен сенга тегмайман", қабилида иш кўриш билан вазият ўзгармайди, ишда ривожланиш бўлмайди. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар