Кремль портлаш Путиннинг Петербургга ташрифи вақтида рўй берганига эътибор қаратди

Жаҳон 04 Апрель 2017 38142

Санкт-Петербург метросидаги портлаш шаҳарга мамлакат президенти Владимир Путин келган кунда рўй берди. Президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилдики, ушбу тасодиф махсус хизматлар томонидан яхшилаб таҳлил қилинмоғи керак.

«Аниқки, бу террористик акт шаҳарда давлат раҳбари бўлиб турган вақтда рўй бергани диққатни тортади ва бу ҳақда ўйлашга ундайди. Буни махсус хизматлар яхшилаб таҳлил қилиши керак.

Мамлакатда содир этилган исталган террористик ҳаракат ҳар бир россиялик қатори президентга қарши қаратилган бўлади», - деган Песков.

Портлашдан кейиноқ Давлат думасининг собиқ депутати ва захирадаги ФСБ офицери Геннадий Гудков Би-би-си учун берган интервьюсида терактни Владимир Путин шаҳарга келгани билан боғлаганди.

3 апрель куни Санкт-Петербург метросининг «Технология институти» бекатига «Сенная площадь» бекатидан кириб келган поездда портлаш содир бўлди. 

Кейинроқ «Площадь Восстания» бекатида яна бир портловчи қурилма топилди - хабарларга кўра бу бомбанинг қуввати вагонда портлаганидан анча кўпроқ бўлган.

Охирги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 49 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага етказилган.

Владимир Путин портлаш вақтида Санкт-Петербург шаҳри яқинида Стрельнеда Умумроссия миллий фронти медиа-форумида иштирок этаётганди.

Шу куни у Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашди.

Путин Петербург метросидаги портлаш қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Айни вақтга келиб Қирғизистонда туғилган, 22 ёшда бўлган Акбаржон Жалилов ушбу теракт ижрочиси бўлгани расман маълум қилинди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34784 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73286 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10834 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137955 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 724 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2754 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1626 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2009 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар