Медведев Навальний айбловларини «сафсата, компот ва қандайдир қоғоз» деб атади

Жаҳон 04 Апрель 2017 9516

2017 йил 4 апрель куни Россия бош вазири Дмитрий Медведев Коррупцияга қарши кураш жамғармаси томонидан ҳукумат раҳбарининг «яширин империяси»га доир айбловларига нисбатан биринчи марта ўз қарашини билдирди. У орадан салкам бир ой ўтгач, ўзига нисбатан илгари сурилган айбларга фикрини билдиришга жазм қилди. 

Медведев мухолифат вакили Алексей Навальнийнинг айбловларига «Тамбов бекони» заводига ташрифи чоғида қарашларини билдирди. Мазкур корхона Россиянинг энг йирик агрохолдинг компанияси «Русагро» таркибига киради. 

Медведевнинг фикрича, Навальнийнинг суриштирувлари компот усулида тайёрланган: «унинг муаллифлари гўёки «у ҳеч қачон эшитмаган кишилари ҳақида ва ўзи ҳам бош вазир ҳам бўлмаган жойлар хусусида қандайдир қуйқа ва сафсаталарни тўплаган». КҚКЖ ходимлари «қандайдир қоғозларни, суратлар, кийимларни топиб, кейин улардан маҳсулот ишлаб чиқиб, тақдим қилишган», — дея ишонтирган бош вазир. 

«Сизлар ошкора айтаётган ўша қаҳрамон ҳам очиқчасига ҳамма ёмон, шунинг учун уни президент қилиб сайлашни таъкидлайди. Уялмасдан. Бунинг учун кўчаларга кўп ҳолларда балоғатга етмаганларни олиб чиқади. Шунинг ўзи жиноят учун етарли. Уларни ўз сиёсий дастурининг қарамларига айлантирмоқда. Бу қаҳрамон, маълумки, судланган ва шу маънода ҳеч қандай бошқа хаёллар бўлиши мумкин эмас», - деган Россия бош вазири Дмитрий Медведев. 

Кўпроқ янгиликлар