Мессининг «Барселона» билан янги шартнома имзолаши муддати аниқ бўлди

Спорт 04 Апрель 2017 4848

«Барселона» жамоа ҳужумчиси Лионел Месси билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда Cadena Ser радиоси хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, каталонияликлар 29 ёшли аргентиналик футболчи билан янги беш йиллик шартномани май ойида имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Барселона» Мессига янги шартнома тузиши учун қўшимча 40 миллион евродан ортиқ бонус тўлаши ва унинг йиллик маошини 35 миллион еврога қадар оширишга тайёр экани маълум бўлганди.

Мессининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Кўпроқ янгиликлар