Улуғбек Назаров: Пора олмаймиз, аксинча бунга қарши курашяпмиз

Ўзбекистон 04 Апрель 2017 45265

2017 йил 3 апрелда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани бўлиб ўтган ҳақида аввал хабар берилган эди. Унда, агентлик томонидан Кореяда меҳнат қилишни истовчилар учун рўйхатга олиш жараёнида юз берган ва халқ орасида, ижтимоий тармоқларда кенг миқёсда муҳокама қилинган камчиликларга изоҳ берилди. Улар ҳақида аввалги хабарларда батафсил ёзилди.

Анжуманда миграция агентлиги мутасаддилари, фуқароларнинг мурожаатларига жавоб берувчи Call-center маркази вакили ҳам иштирок этди. Матбуот анжуманида юзага келган вазият хусусида ошкора фикр алмашувлар бўлди. ОАВ вакиллари саволларига жавоб берилди. Аммо, миграция агентлиги томонидан берилган жавоблар кишини қониқтирадиган даражада аниқ ва лўнда бўлди, дея олмаймиз. 

Хусусан, тест топширишга саралаш босқичида берилган саволларга тўла жавоб бериши даъвогарнинг Кореяда муваффақиятли ишлаб кетишини қанчалик кафолатлайди, деган савол очиқ қолди. Аниқроғи, тушунарли жавоб берилмади. Яъни, буларнинг барчаси меҳнат миграциясини танлаган кишининг савиясини аниқлаш учун қилингани айтилди. Савия номаълум Аҳмаднинг қачон ўлганига ўхшаш саволлар билан ўлчанадими, деган саволга эса, техник носозлик ва эътиборсизликка йўл қўйилгани важ қилинди. 

Кореяда ишлайдиган одам корейс иш берувчиси билан корейс тилида мулоқот қила олишини аниқлаш учун тарих, ҳуқуқшунослик, география ва бошқа фанлардан саволлар бериш нотўғри эмасми, деб сўралганда Кореяга ишга борувчилар юқори технологияли ускуналарни юритишлари таъкидланди. Шу ўринда, ўша юқори технологияли асбоб-анжомларига доир саволлар нима учун тақдим этилмади, деган савол ҳам очиқ қолди. 

Шу билан бирга, агентлик раҳбарияти ОАВ вакиллари учун доим очиқлигини, ҳар қандай саволлар ва таклифларни ўрганиб чиқишга тайёрликларини билдирди. Жумладан, тестни ташкил этиш, бу жараённи янада ошкора ва шаффоф ўтказиш устида иш олиб борилиши, бироқ бу кейинги рўйхатга олиш жараёнларида амалга оширилиши қайд этилди. Логин-парол билан кириб бўлмаётгани хусусидаги саволга қуйидагича жавоб берилди. Кўпчилик ғаразгўйлар бир паспорт маълумотини бир неча марта киритишган. Ўхшаш исм-шарифлар анкеталар тўлдирилгандан кейин ўтказилган махсус текширувлар жараёнида ўчириб юборилган. Шу сабабли, логин-парол бириккан исм-шарифлар базада бўлмагани сабабли шундай ҳолат кузатилган.

Шу ўринда, ижтимоий тармоқларда битта жетон олиш учун 500-800 АҚШ доллари сўраётган кимсалар пайдо бўлганига доир тарқаган маълумотлар хусусида ҳам фикрлар билдирилди. Агентлик раҳбарининг таъкидлашича, унинг ҳам бу каби миш-мишлардан хабари бор, ҳатто айримлар унинг ўзига ҳам бу сафар 300 доллардан экан, деган гапларни айтишган. Бироқ, Назаров ўзининг бундай нопок ишларга умуман алоқаси йўқлигини, агарда шу ҳолатларни исботлашса, жиноий жавобгарликка тортилишга тайёрлигини маълум қилди. 

«Алоқам йўқ бундай гапларга. Пора олмаймиз, аксинча бунга қарши курашяпмиз. Шунинг учун шундай тизимларни жорий қиляпмиз. Бунинг натижасида қийналиб қолаётган фирибгарлар турли гап-сўзларни чиқармоқда», деган Назаров.

Call-center маркази вакили, операторларнинг ҳеч бир саволларга аниқ жавоб бера олмасликлари хусусида сўз юритар экан, Миграция агентлиги билан марказ ўртасида шартнома мавжудлиги, ўша шартнома бўйича қандай маълумотлар тақдим этилган бўлса ўшаларнигина бера олишлари мумкинлигини билдирди. У, шунингдек, айрим фуқароларнинг муомала маданиятидан ҳақли равишда нолиди. Унинг айтишича, операторлар билмагани сабаб бера олмаганига жавобан айрим мурожаатчилар турли қўпол ва ҳақоратли сўзларни ишлатишади. Бу эса, операторларнинг ҳам ишлаши ва кайфиятига таъсир кўрсатади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар