"Москва-Калининград" рейси йўловчиси самолётни портлатиш билан таҳдид қилди

Жаҳон 04 Апрель 2017 18438

"Россия" авиакомпаниясининг "Москва-Калининград" авиарейси амалга оширилаётган вақтда йўловчилардан бири самолётни портлатиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда авиакомпания вакили маълум қилди. 

Унинг айтишича, Москванинг "Внуково" аэропортидан чиққан SV 6127 рейси экипажи ёмон об-ҳаво шароити туфайли самолётни Петербургдаги "Пулково" аэропортига олиб кетишга қарор қилган. Кўринишича, бундан норози бўлган йўловчи самолётни портлатиш билан таҳдид қилган.

Бу ҳақдаги маълумот "Пулково" аэропорти тезкор хизматлари ва ҳуқуқ-тартибот идораларига етказилган.   

Самолёт қўнгач, йўловчи полицияга топширилган. Бу рейс билан учаётган қолган йўловчилар меҳмонхоналарга жойлаштирилганлар. Агар Калининградда об-ҳаво яхшиланса, улар 4 апрель эрталаб белгиланган манзилга жўнатиладилар.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар