Нидерландияда кўплаб электрокарларнинг бир жойга тўпланиши бўйича рекорд янгиланди

Технология 04 Апрель 2017 4838

Нидерландияда Гиннесснинг янги рекорди ўрнатилди. Бу сафар бир жойда энг кўп электромобиллар тўпланиши бўйича юқори натижа қайд этилган. Қиролликнинг Брабант вилоятида йўлнинг 3,6 кмлик қисми ёпилиб, унда 746 дона электрокар саф тортган. Бу аввалги натижадан 169 та автомобилга кўп демакдир. 

Рекордни ўрнатишда Tesla, BMW i3, Nissan, Renault ҳамда электр моторда ҳаракатланадиган автобуслар, юк машиналари ва мотоцикллар қатнашган. Ташкилотчилар ушбу томоша доирасида тўпланган пулларни камбағал туманларда болаларни ўқитиш дастурларга йўналтиради. 

Электрокарларнинг бир ерда тўпланишига доир аввалги рекорд 2016 йилда Германияда ўрнатилган эди. Ўшанда, Берлиннинг фаолият юритмаётган Темпельхоф аэродромида 577 дона шундай машина тўпланганди. Бунгача рекорд кўрсаткич америкаликларга тегишли эди. 2014 йили Сан-Францискода 507та электрокар бир жойда тўпланганди. 

Кўпроқ янгиликлар