Янги iPhone’нинг камида битта модели эгилувчан экранга эга бўлади. Маълумотларга кўра, Apple Samsung компаниясига 70 миллионта OLED-дисплейлар учун буюртма берган. Бу ҳақда Mashable хабар тарқатди.

Nikkei Asian Review’нинг ишлаб чиқариш жараёнига яқин бўлган манбага таянган ҳолда маълум қилишича, буюртмага оид тафсилотлар йўқ, бироқ экранлар смартфонларда ишлатилади.

Аввалроқ Apple Хитойда iPhone савдосига қўйилган суд тақиқини бекор қилишга муваффақ бўлгани ҳақида хабарлар тарқаганди.