Санкт-Петербург метросида рўй берган портлаш қурбонлари сони 14 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова маълум қилган.

"Айни вақтга келиб теракт оқибатида 14 киши ҳалок бўлганини тасдиқлашим мумкин. 11 киши воқеа жойида вафот этган, яна уч киши олинган жароҳатлар туфайли кўз юмган", — деган у.

Айни вақтда шаҳардаги шифохоналарда 49 киши қолмоқда.

Аввалги хабарларда портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлгани ва 51 киши жароҳатлангани ҳақида айтилганди.

3 апрель куни, маҳаллий вақт билан соат 14:40да (Тошкент вақти билан соат 16:40) метронинг «Сенная площадь» ва «Технологический институт — 2» бекатлари оралиғида ҳаракатланишни бошлаган поездда портлаш рўй берди.