Россия Федерация кенгаши аъзоси, Санкт-Петербург қонунчилик йиғинининг собиқ раҳбари Вадим Тюльпанов вафот этди, деб хабар бермоқда Санкт-Петербургдан давлат думасида депутатлик қилувчи Сергей Боярскийга иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги

Аввал Тюльпанов билан шаҳар парламентида ишлаган Боярский марҳумнинг яқинлари ва қариндошларига таъзия билдирди.

4 апрелда Тюльпанов Санкт-Петербургнинг Киров туманида жойлашган соғломлаштириш марказида сирпаниб кетиб, йиқилиши вақтида жароҳат олган. Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам бригадаси сенаторнинг вафот этганини қайд қилган.

Сенаторнинг бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этиши юзасидан терговгача текширув ўтказилмоқда. Тергов қўмитаси матбуот хизматида маълум қилинишича, "айни вақтда воқеа жойи кўздан кечирилмоқда, ҳодисанинг барча тафсилотларини ўрнатишга қаратилган тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирлари мажмуаси амалга оширилмоқда. Сенатор ўлимининг барча тафсилотлари ва сабабларини аниқлаш мақсадида барча зарурий экспертизалар ўтказиш белгиланган".