Санкт-Петербург метросида рўй берган портлаш оқибатида жабрланганларнинг 3 нафари хорижликлар. Бу ҳақда шаҳар губернатори Георгий Полтавченко журналистларга маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, портлаш оқибатида Беларусь, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари жароҳатланган.

Охирги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 49 киши жароҳатланган. Айни вақтда жароҳатланган ҳолда шифохонада қолаётганлар барқарор ҳолатда экани айтилган.

Бундан олдинроқ Петербургдаги портлашда жабрланганлар рўйхати эълон қилинди, унда ўзбекча номлар борлиги ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон ТИВ сайти ҳозирча бу борада маълумот бермади.