Петербургдаги портлашда жабрланганлар рўйхати эълон қилинди, унда ўзбекча номлар

Жаҳон 04 Апрель 2017 53026

Санкт-Петербург метросидаги портлаш оқибатида жабрланганлар сони 51 кишига етди. Бу ҳақда Россия ФВВнинг ҳудуд бўйича бош бошқармаси маълум қилган.

Бундан аввалги хабарларда портлаш вақтида жароҳатланган 45 киши шифохонага ётқизилгани айтилганди.

Бошқарма жабрланувчиларнинг тўлиқ рўйхатини ўз сайтида маълум қилган. Бу рўйхат тўлдирилиши мумкин. Жабрланувчиларнинг 47 нафарининг шахси аниқланган. Тўрт аёлнинг исм-шарифи айни пайтда номаълум.

Қайд этиш керакки, ушбу рўйхатда 1997 йилда туғилган Турсунов Умар ва 1993 йилда туғилган Мелибоев Нуридин номлари бор.

Ўзбекистон ТИВ бу ҳодиса оқибатида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар бор ёки йўқлиги борасида расмий маълумот бермади. Москвадаги Ўзбекистон элчихонасидан аниқ маълумотлар кутилмоқда.

Рўйхатда вояга етмаган болалар ҳам бор. Барча жабрланувчилар Петербургдаги қуйидаги шифохоналарга етказилган: К.А. Раухфус номидаги клиник шифохона, «Елизаветинская больница» шифохонаси, Л.Г. Соколова номидаги клиник шифохона, № 26 рақамли шаҳар шифохонаси, И.И. Жанелидзе номидаги тиббиёт муассасаси ва Мариина шифохонаси.

3 апрель Москва вақти билан соат 14.30да Санкт-Петербург метросининг «Сенная площадь» ва «Технологический институт-2» станциялари ўртасидаги йўлда кетаётган метро поездида портлаш юз берган. «Площадь Восстания» станциясида қўйилган портловчи модданинг ўз вақтида аниқланиши эвазига яна бир портлаш олди олинган. 

Охирги маълумотларга кўра, портлаш 11 кишини ҳаётдан олиб кетган. Ҳалок бўлганларнинг рўйхати ҳозирча маълум эмас.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 7271 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 19286 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44811 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46488 Lifestyle
Франциядаги супермаркетлар сотилмаган товарларни муҳтожларга тарқатишга мажбур
11:40 83 Жаҳон
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:20 723 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2462 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 3254 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 4173 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 5326 Спорт
Кўпроқ янгиликлар