Австралиянинг Олбери шаҳридан бўлган полиция зобити Уинстон Вудворд маҳаллий телеканал Prime7 учун матбуот-анжуман бераётган вақтда маст ҳолатдаги эркакни ҳибсга олди. Ушбу ҳолат акс этган видео телеканалнинг фейсбукдаги саҳифасида жойлаштирилди.

Интервью полиция бўлими олдидаги майдончада ўтказилаётган бўлган. Вудворд интервью бераётганда унга қўлида пиво идиши бўлган эркак халақит қилди. Маст ҳолатдаги эркак сўкиниб, камералар томон келмоқчи бўлган. 

Шунда полициячи журналистлардан узр сўраб, маст эркакнинг ёнига йўналган. Полициячи қоидабузарни қўлидаги идишни ахлат қутига ташлашга мажбур қилган ҳамда уни жамоат жойида сўкингани учун полиция бўлимига олиб кириб кетган.

Шундан кейин полициячи қайтиб чиқиб, матбуот-анжуманни давом эттирган.