Россия президенти Владимир Путин 5 апрель куни МДҲ давлатларининг хавфсизлик хизматлари раҳбарлари билан махсус хизматларнинг ўзаро мувофиқликда ҳаракат қилиши масаласини муҳокама этади. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилган.

«Бешинчи апрель куни Россия президенти В.В. Путин МДҲга аъзо мамлакатларнинг разведка ва хавфсизлик хизматлари органлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади», — дейилган хабарда.

Кремлдагилар шунингдек, бугунги халқаро терроризм таҳдидлари кучайган паллада МДҲ давлатлари махсус хизматларнинг мувофиқликда иш олиб бориши уларнинг фаолиятини такомиллаштиришнинг муҳим қисми эканини қайд этиб ўтишган.