Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербург метросининг "Технология институти" бекатидаги портлаш натижасида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлаб бекатнинг кириш қисмига гул қўйди. Бу ҳақда президент матбуот-котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

"Владимир Путин "Технология институти" кириш қисмига келди ва у ерда бугун метрода юз берган портлаш натижасида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлаб гул қўйди", – деди Песков. 

Песковнинг таъкидлашича, у ер петербургликлар гул ва шамлар олиб келадиган хотира жойига айланди.