Путин ва Лукашенко нефтгаз соҳасидаги баҳс бўйича келишиб олдилар

Жаҳон 04 Апрель 2017 8044

Москва ва Минск ўртасида ҳал қилинмаган муаммолар қолмади, нефтгаз соҳасидаги баҳс ҳал қилинди, деб маълум қилди Беларусь президенти Александр Лукашенко билан ўтган музокаралар натижаларига кўра Россия президенти Владимир Путин.

"Биз нефтгаз соҳасидаги барча баҳсли масалаларни ҳал қилишга келишиб олдик. Буни қандай ва қайси муддатда амалга оширишни келишиб олдик", деб айтди Путин.

Путин нефтгаз соҳасидаги муаммолар 10 кун ичида ҳал бўлишини қўшимча қилди. Икки давлат етакчилари нефтгаз соҳасида нафақат 2017 йилда, балки 2018 ва 2019 йилларда ҳам қандай ишлашларини келишиб олганлар.

Путин икки давлат ўртасида бошқа баҳсли масалалар қолмаганини айтди.
"Биз олға борамиз, Иттифоқ давлати доирасида иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаймиз ва норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш устида ишлаймиз", деб айтган Путин.

Ўтган йили Россия ва Беларусь ўртасида нефть етказиб бериш бўйича баҳс юзага келган. Москва 2016-2024 йиллар давомида Беларусга ҳар йили 24 млн тонна нефть етказиб беришни режалаштирган, бироқ 2016 йил 3-чорагига белгиланган миқдор 2,25 млн тоннага камайтирилган. Россия энергетика вазирлигида бу ҳолат Минск томондан газга тўлов тўлиқ амалга оширилмагани ва нефть маҳсулотлари тўлиқ етказиб берилмаганлиги билан тушунтирилган.

Лукашенко Минск нефть нархи тушгани сабабли газ нархини туширишга ҳаққи борлигини таъкидлаган. Москва бунга жавобан Беларусга нефтни бож тўловисиз етказиб бергани учун 2011-2015 йилларда 22,3 млрд доллар йўқотганини айтган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар