"Шайх Зайниддин" жоме масжиди имом-хатиби хайрия тадбирида иштирок этди

Жамият 04 Апрель 2017 4798

Жорий йилнинг 1 апрель куни "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" ҳамда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳар “Меҳрибонлик” ижтимоий ўзаро ёрдам ногиронлар жамияти томонидан "Юртим, Сенга қутлуғ бўлсин Наврўз-янги кун!", деб номланган хайрия байрам тадбири ўтказилди. Унга Тошкент шаҳрининг барча туманларидан 250 нафар имконияти чекланган йигит-қизлар таклиф этилди. Бу ҳақда "Шайх Зайниддин" жоме масжиди матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби, "Шайх Зайниддин" жоме масжиди имом-хатиби Одилхон Исмоилов иштирок этди ва йиғилиш қатнашчиларини самимий қутлади. Тадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланди.

Айтиш жоизки, байрам тадбири жуда кўтаринки руҳда ўтди. Одилхон Исмоилов тадбир давомида йиғилиш қатнашчилари билан мулоқот ўтказиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берди. Ўз навбатида масжид маъмурияти томонидан қатнашчиларга диний-маърифий китоблар, совға-саломлар, ногиронлик аравачаси топширилди.  

Хайрли тадбирни ташкил этишда жонбозлик кўрсатган барча мутасаддиларга “Меҳрибонлик” ижтимоий ўзаро ёрдам ногиронлар жамияти томонидан миннатдорлик билдирилди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6709 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24225 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37701 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38795 Lifestyle
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 628 Спорт
«Бир кунлик тўй ўтади-кетади...», лекин…
10:56 1020 Жамият
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 910 Спорт
Кўпроқ янгиликлар