Санкт-Петербург метросидаги портлашда 11 киши ҳалок бўлди, 45 киши жароҳат олди

Жаҳон 04 Апрель 2017 22233
Фото: AFP

3 апрель Санкт-Петербург метросида содир этилган портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, 45 киши жароҳатланган, деб айтилди Россия Миллий аксилтеррорчилик қўмитаси хабарида.

"Портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, 45 жароҳатланган одам шифохонада қолмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томондан портлаш оқибатида жабрланганларга ва уларнинг оила аъзоларига зарур тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилган", деб айтилди хабарда.

3 апрель Москва вақти билан соат 14.30да Санкт-Петербург метросининг "Сенная площадь" ва "Технологический институт-2" станциялари ўртасидаги йўлда кетаётган метро поездида портлаш юз берган. "Площадь Восстания" станциясида қўйилган портловчи модданинг ўз вақтида аниқланиши эвазига яна бир портлаш олди олинган. 

Россия тергов қўмитаси ушбу ҳодиса юзасидан "Теракт" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган. Таъкидланишича, тергов воқеанинг қолган версияларини ҳам текширади. 

Аввалроқ "Фонтанка.ру" сайти ҳалок бўлганлар сони 14 нафар эканлигини маълум қилганди. Сайтнинг таъкидлашича, 11 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, яна бир киши шифохонага йўлда, 2 киши шифохонада жон берган. Бироқ ҳозирча бу маълумотлар расман тасдиқланмаган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар