Соғлиқни сақлаш вазири: “Жуда кўп дорилар савдосида адолатсизликка, қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилган”

Жамият 04 Апрель 2017 9584

Шу йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Ўзбекистон фармацевтларининг Pharmclub.uz ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ҳам иштирок этди. 

Вазирнинг сўзларига кўра, “бугунги кундаги ҳолат, вазият шундан иборат бўлганки, жуда кўп дориларимизни савдо-сотувида адолатсизликка, қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилган. Бу чегарадан кириб келишдан бошлаб туриб, дори-дармонлар мамлакатга кирганидан кейин барчаси рўйхатдан, экспертизадан ўтиши керак бу қоидаларга ҳам ҳар доим риоя этилмаган ва энг муҳими, сотиш мобайнида ва нархларни белгилашда ҳеч қандай назорат бўлмаганлиги муносабати билан жуда кўп дори-дармонлар ўта қиммат нархда сотилиши ва аҳолининг ўринли эътирозларига олиб келди. Шундан келиб чиққан ҳолда, Президентнинг 2647 ва 2773 қарорларида аниқ вазифалар белгиланди”.

Шунингдек вазирнинг қайд этишича, аҳоли ҳаёти учун муҳим бўлган дориларнинг рўйхати қайта кўриб чиқилган. Шундан сўнг идоралараро комиссия билан биргаликда ўша дориларнинг энг оптимал, мувофиқ нархи белгиланган. Бу нархлар барча дорихоналарга тарқатилди. 

Бундан ташқари, таъкидланишича, давлат комиссияси ҳар чоракда ўз йиғилишини ўтказиб, маълум идораларнинг тавсияларига асосланиб туриб рўйхатни ва нархларни қайта кўриб чиқиши мумкин. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар