Тошкентда иссиқ сувни ўчириш жадвалига ўзгартиришлар киритилди

Жамият 04 Апрель 2017 13065

Тошкентда иссиқ сувни ўчириш жадвалига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда “Тошиссиққувати” унитар корхонаси хабар қилди. Унга кўра иккита иссиқлик марказида иссиқ сувнинг ўчирилиш муддатларига ўзгартириш киритилган.

ИМ-9да иссиқ сувнинг тўлиқ ўчирилиши 1-5 май (17-21 апрелнинг ўрнига), ИМ-10да 10-14 апрель кунларига (24-28 апрелни ўрнига) белгиланди. 

Иссиқлик марказлари йўналиши:

ИМ-9 

Ҳудуд: Чилонзор 9, Г9А, 10, 13-15, 15А, 21-25, 30, 31 даҳалари, Шарқ, Ал Хоразмий – 1, 2, Бешқайрағоч, Гулистон, Изза мавзелари, Тақачи, Гулистон, Ширин, Лутфий, Катта халқа йўли, Ўрикзор, Катта Хирмонтепа, Кичик халқа йўли, Бешқайрағоч, Тўқимачи, Нашриёт, Ю.Саккокий, Фозилтепа, Фарҳод кўчалари, Ўрикзор бозори ҳудуди.

ИМ-10

Ҳудуд: Форобий, Беруний, Мухбир, Мирзо Ғолиб, Шифокорлар, Талабалар, Катта халқа йўли, Қамарнисо, Қорақамиш 1-кўча, Шифокорлар 2-кўчаси, Ёшлик, Чимбой, Жарариқ митти туманлари, Қорақамиш – 2/3, 2/4, Бешқўрғон – 1, 2, 3, 4, Қамарнисо ЎзМУ – ТошДТУ, Олимпия, Ибн Сино 1, 2, Белтепа, Шифокорлар шаҳарчаси.

Кўпроқ янгиликлар