АҚШ президенти Дональд Трамп "бутун дунё президенти" номига даъвогарлик қилмаслигини айтди. Бу ҳақида Fox News хабар берди

"Мен бутун дунё президенти эмасман ва бундай ниятим ҳам йўқ. Мен Америка Қўшма Штатлари президентиман", - деди Трамп қурилиш бизнеси вакиллари олдида чиқиш қилар экан.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ — бунёдкорлар миллати. Шунингдек Трамп "иқтисодий капитуляция даври тугагани"ни қўшимча қилди. 

"Биз Американи қайтадан қурамиз", - деди президент.