Трамп Путинга ҳамдардлик билдирди ва террорчиликка қарши курашни муҳокама қилди

Жаҳон 04 Апрель 2017 10925

АҚШ президенти Дональд Трамп Петербург метросидаги теракт муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилиб, ҳамдардлик билдирди, деб хабар берди Путин матбуот котиби Дмитрий Песков.

Песковнинг айтишича, Россия ва АҚШ етакчилари террорчиликка қарши биргаликда курашиш кераклиги ҳақидаги фикрга келишган. Трамп Россия халқига мадад сўзларини етказиб қўйишни сўраган.

"Дональд Трамп Владимир Путин билан телефон мулоқотида Петербург метросида содир этилган ваҳший теракт оқибатида ҳалок бўлганлар яқинлари ва қариндошларига чуқур ҳамдардлик билдирди", деб айтди Песков.

Путин, ўз навбатида, америкалик ҳамкасбига миннатдорчилик билдирди ва у билан алоқаларни давом эттиришга келишиб олди.

Оқ уй матбуот хизмати, ўз навбатида, Трамп телефон мулоқотида Санкт-Петербургдаги терактни қоралагани ва ҳужумга алоқадорларни жавобгарликка тортишда ёрдам беришни таклиф қилганини маълум қилди.

Оқ уйнинг таъкидлашича, икки етакчи "террорчилик иложи борича тезроқ ва қатъиятлик билан мағлуб этилиши кераклиги ҳақидаги фикрга келишган".

Аввалроқ Трамп метродаги портлашни "даҳшатли ҳодиса" деб атаганди. 

Шунингдек, Франция президенти Франсуа Олланд ҳам Россия ҳалқига ҳамдардлик билдирди ва Франция Москванинг ёрдам ҳақидаги исталган илтимосига жавоб беришини айтди. Германия канцлери Ангела Меркель ҳужумни "кўрқоқларча ҳужум" ва "ваҳший акт" деб атади ҳамда теракт ташкилотчиларини топиб, жавобгарликка тортишга чақирди.

Терактда ҳалок бўлганлар хотирасига Петербургда 3 кунлик мотам эълон қилинди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 93950 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46029 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51315 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9160 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20012 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 98 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 427 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 321 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1193 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар