Ўзбекистон аҳолисини экомаҳсулотлар билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда

Жамият 04 Апрель 2017 3494

Бугун, 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифалар" мавзусидаги матбуот брифинги ўтказилди.

Унда бугунги кунга қадар соҳада олиб борилган ишлар ва келгусига белгиланган вазифалар бўйича ҳисобот берилди. Тадбирнинг тақдимот қисми ниҳоясига етганидан сўнг мутахассислар журналистларни қизиқитирган саволларга жавоб беришди. 

Хўш, савол-жавоблардан қандай маълумотлар  олинди?

1. Бугунги кунда 85 минг гектар ерга картошка экилиши маълум қилинди. Аҳоли сони ошган сайин озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ҳам ошиб бораверади. Йилдан йилга маҳсулотга бўлган эҳтиёж ошган сари экин майдонлари кенгайтирилади. 2020 йилга бориб картошка етиштириш кўрсаткичлари 20-25 фоизга ошиши таъкидланди. 

2. Ўзбекистонда ўсимликларни ҳимоя қилишга қаратилган махсус уюшма ташкил қилинган. Мамлакатимизда экомаҳсулотларни ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратилмоқда. Экомаҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида биолабараториялар ва биофабрикалар фаолияти йўлга қўйилган. 

3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича бир қатор янги замонавий технологиялар жалб қилинган. Ўзбекистон бу борада Швейцария, Австрия, Германия, Корея, Туркия каби етакчи мамлакатлар компаниялари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, янги шок-музлатгич қурилмаси қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 40 даражагача музлатиб, уларнинг табиий хусусиятларини 90 фоизгача сақлаб қолиши айтилди. 

4. Кичкинтойларни сифатли озуқалар билан таъминлаш мақсадида дунёнинг етакчи брендлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Жумладан, машҳур "ФрутоНяня" билан 30 миллион долларлик лойиҳа имзоланган. Шунингдек "Danone" бренди билан ҳамкорлик қилишга доир музокаралар олиб борилмоқда. 

Кўпроқ янгиликлар