Бош вазир Абдулла Арипов томонидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (ЎзМТРК) раисига ахборот сиёсати бўйича янги ўринбосар тайинланди.

«Кун.uz» манбасининг маълумот беришича, туркум телевизион лойиҳалар муаллифи ва продюссери, ОАВ соҳаси эксперти Бобур Ботирович Алихонов ЎзМТРК раиси Хуршид Мирзоҳидовнинг ўринбосари вазифасини бажаради.

Бобур Алихонов 1983 йилдан бошлаб телевидениеда турли лавозимларда ишлаб келган. Ўз вақтида Ахборот дирекцияси директори  бўлган Алихоновнинг сўнгги иш жойи UzReport канали бўлиб қолаётганди. У бу каналда бош продюсер лавозимида ишлаган.