Вьетнамлик дарвозабон майдон марказидан гол ўтказди ва кўлмакка қулади

Спорт 04 Апрель 2017 12901

Вьетнам чемпионатида «Сайгон» ва «Лонган» жамоалари ўртасидаги учрашувда кам кузатиладиган гол урилди. Дарвозабон тўпни майдон марказига қарата тепганида, рақиб футболчиси уни эгаллаб олди ва тезлик билан дарвозага йўналтирди. Бу вақтда дарвозабон ўз жойини эгаллашга улгурмаганди ва тўпга сакраши беҳуда чиқиб, унинг ўзи майдонда ҳосил бўлган кўлмакка қулади.

Бу гол муаллифи «Сайгон» ҳужумчиси Нгуйен Нгок Дуй бўлган. Унинг жамоаси учрашувда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Яна 3та гол Нган Ван Дай ҳисобига ёзилган. «Сайгон» айни вақтда турнир жадвалида 8-ўринда, «Лонган» — 14-поғонадан жой эгаллаган.

Кўпроқ янгиликлар