Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хе қамоқда сўроқ қилинди

Жаҳон 04 Апрель 2017 14600

Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хе сешанба куни прокуратура томонидан коррупция можаросига алоқадорлиги юзасидан сўроқ қилинди. Бу у ўтган ҳафтада ҳибсга олинганидан сўнг илк сўроқ бўлди.

Рёнхап агентлигининг хабар беришича, терговчилар Пак Кин Хени Сеулдан жанубда жойлашган Ийван дастлабки тергов изоляторида сўроқ қилишган. Ҳибсга қадар эса уни порахўрлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва бегона кишиларга махфий маълумотларни бериш бўйича бир ой давомида сўроқ қилишганди.

Рёнхап маълумотига кўра, Пак Кин Хега 13 модда бўйича расмий айбловлар апрель ўрталарида қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, собиқ президент, собиқ диктатор Пак Чон Хининг қизи ўтган ҳафта суд қарорига кўра ҳибсга олинганди.

Кўпроқ янгиликлар