Жиззахда контрафакт дисклар савдосига чек қўйилди

Жамият 04 Апрель 2017 5682

Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, тегишли идоралар билан ҳамкорликда Жиззах тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Жиззах вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

Тадбир давомида, Жиззах тумани ҳудудида яшовчи Ж.Сагатовнинг (исм-шариф ўзгартирилган) яшаш хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ўз хонадонида ҳеч қандай ҳужжатларсиз МР-3 ва МР-4 форматдаги ҳар хил телесериал, бадиий ва жангари фильмлар, клип, концерт ҳамда қўшиқларни қўлбола усулда DVD ва CD дискларга ёзиб, сотиш учун тайёрлаб қўйганлиги маълум бўлди.

Тезкор тадбир давомида хонадондан жами 3135 дона контрафакт DVD ва CD дисклар ҳамда уларни кўпайтириш учун ишлатилган компьютер жамланмалари ва ҳар хил рангли бўёқлар ашёвий далил сифатида олинди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, 2017 йилнинг ўтган даври мобайнида Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан аниқланган 29 та ҳолатда салкам 42 млн. сўмлик товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 50332 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15996 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 97904 Ўзбекистон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 73 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 30 Жаҳон
Хитой клуби трибуна ўриндиқларини тилла рангга бўягач, кетма-кет 5 учрашувда ғалаба қозонди
09:36 102 Спорт
Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик режаси тасдиқланди 
Саломатлигингизга бефарқ эмасмисиз – бу йўлда Azim Zomin Shifo сизга кўмакчи бўлади
09:00 2718 Lifestyle
Фототехника ишлаб чиқарувчи Polaroid компанияси смартфонлар бозорига қайтмоқчи
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2533 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар