АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги раҳбари Жон Келлининг баёнот беришича, март ойида АҚШ-Мексика чегарасида 17 мингдан кам ноқонуний муҳожир ушланган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Унинг сўзларига кўра, бу камида 2000 йилдан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир. Февраль ойида икки мамлакат чегарасида 23 589 нафар ноқонуний муҳожир қўлга олинган. 

Келлининг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг ноқонуний муҳожирларга нисбатан қатъий сиёсати шундай натижаларга эришишга асос бўлган.