Amazon компанияси болалар томонидан ота-оналар хабарисиз мобил иловалар орқали қилинган харидлар учун 70 миллион долларни қайтариб беради. Федерал савдо комиссияси шундай қарор чиқарди. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.

2016 йилда Федерал суд Amazon ота-оналарни, шартли равишда бепул бўлган иловаларда ички харидлар бўлиши мумкинлиги ҳақида яхши хабардор этмагани, шунингдек, пуллар тасодифан ечилишининг олдини олиш борасида чекловлар ўрнатмагани ҳақида қарор чиқарди. Шу тариқа, компания 2011 йилнинг ноябридан 2016 йилнинг майига қадар амалга оширилган харидлар учун 70 миллион долларни қайтариб беришга мажбур.