АПЛ. Ибраҳимовичнинг 94-дақиқада пенальтидан киритган голи «Манчестер Юнайтед»ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Спорт 05 Апрель 2017 8666

Англия премьер-лигасининг 31-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бири «Олд Траффорд»да бўлиб ўтди.

Унда «Манчестер Юнайтед» «Эвертон»ни қабул қилиб, сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Учрашувнинг 22-дақиқасида Фил Жагелка томонидан киритилган гол меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган 4-дақиқада Уильямс жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади. Ҳакам унга қизил карточка кўрсатиш билан бирга пенальти белгилади. Златан Ибраҳимовичнинг 11 метрлик жаримадан берган аниқ зарбаси ўйинни дуранг натижа билан тугашига сабаб бўлди.

Ушбу дурангдан кейин «Манчестер Юнайтед» ҳисобидаги очколар сони 54тага етди ва жамоа 5-ўринда қолди. «Эвертон» эса 51 очко билан 7-ўринда бормоқда.

АПЛ, 31-тур
Манчестер Юнайтед – Эвертон 1:1 (0:1)
Голлар:
Ибраҳимович (90+4, пенальти) – Жагелка (22).
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Блинд (Погба, 46), Рохо, Байи, Феллайни, Янг (Шоу, 65), Эррера, Кэррик (Мхитарян, 65), Лингард, Ибраҳимович, Рэшфорд.
Эвертон: Роблес, Холгейт, Уильямс, Бейнс, Джагелка, Бэрри, Гуйе, Баркли (Кэлверт-Льюин, 80), Дэвис, Миральяс (Пеннингтон, 67), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Гуйе (45), Бэрри (54), Янг (57), Дэвис (88).
Четлатиш: Уильямс (90+3, Эвертон).

Кўпроқ янгиликлар