БМТ Хавфсизлик кенгашида Сурияда кимёвий қурол қўллангани бўйича резолюция лойиҳаси тақдим этилди

Жаҳон 05 Апрель 2017 3529

Буюк Британия, АҚШ ва Франция БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларига Суриянинг Идлиб вилоятида кимёвий қурол қўллангани бўйича резолюция лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги АҚШнинг ташкилотдаги махсус вакилига асосланиб хабар берган.

«Ўтган кечада БМТ Хавфсизлик кенгашида АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг 4 апрель куни Сурия Араб Республикасининг Хон-Шейхун шаҳрида кимёвий қурол қўллангани тўғрисидаги қўшма резолюцияси тарқатилди», — дейилган хабарда.

Делегациялар 5 апрель куни соат 17:00гача бу ҳужжатга ўз муносабатларини билдиришади. Соат 19:00да Хавфсизлик кенгашининг очиқ мажлиси бошланади.

«Газ ҳужуми» ҳақида 4 апрель куни маълум бўлди. Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси мухолифат томонидан назорат қилинадиган Хон-Шейхун шаҳрида камида 58 киши авиаҳужумлар чоғи заҳарловчи газ қўлланиши қурбони бўлгани ҳақида хабар берди.

Al Arabiya телеканалига кўра, ҳужум оқибатида 100 киши ҳалок бўлди ва 400 киши жабрланди.

Мухолифат мазкур ҳужумда ҳукумат ҳарбий-ҳаво кучларини айблади.

Ўз навбатида, расмий Дамашқ армия кимёвий қурол қўлламагани ва қўлламаслигини билдириб, айбловларни рад этмоқда.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 / 20.07.2017 7114 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 17844 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 14314 Жамият
БМТ Хавфсизлик кенгаши ИШИДга қарши санкция рўйхатини кенгайтирди
00:52 2135 Жаҳон
Қирғизистонда президентликка номзодлардан биринчиси МСКга имзоларни топширди
00:20 2021 Жаҳон
Чичарито Англияга қайтди
00:13 3457 Спорт
Формула-1 пилотлари боши қўшимча восита билан ҳимояланади
23:54 / 20.07.2017 1263 Спорт
"Қассобга гўшт қайғуси.." Одамларни ким ўйлайди?
23:46 / 20.07.2017 9124 Жамият
Ўзбекистон Мозори Шарифда савдо уйи очади
23:40 / 20.07.2017 3450 Ўзбекистон
«Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар - 2017» ғолиблари маълум қилинди
23:33 / 20.07.2017 1959 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар