Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, махсус унвон — мартаба даражалари,

-давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимларига давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходимларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсиялари бўйича берилади.

Ходимларни мартаба даражаларига тавсия этиш юзасидан ишларнинг тўғри йўлга қўйилиши борасида масъулият давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари зиммасига юклатилади.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида lex.uz сайтида жойлаштирилди.