ДНК таҳлили Санкт-Петербургдаги гумондор террорчи шахсини тасдиқлади

Жаҳон 05 Апрель 2017 24782
Фото: RIA

ДНК таҳлили Акбаржон Жалилов шахсини тасдиқлади. У, тергов томони тахминига кўра, Петербург метросида портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. Бу ҳақда Тергов қўмитаси расмий вакиласи Светлана Петренко маълум қилди.

Акбаржон Жалилов шахсини унинг ота-онаси ҳам тасдиқлади. Ҳозирда, терговчилар террорчи экани тахмин қилинаётган гумондорнинг дўстлари ва атрофидаги одамларни аниқламоқда. 

"Ҳалок бўлганлардан сўнггилари Невнержицкая Мария, Красикова Юлия ва Мазанов Дмитрийларнинг шахсини тасдиқланган", — деб аниқлик киритган Петренко.

"Площадь Восстания" метро бекатида аниқланган қўлбола портловчи қурилма махсус экпертизага юборилган. Унда портловчи қурилманинг тури, кучи, зарар етказувчи элементлари ва бошқа жиҳатлари ўрганилади. 

Тергов қўмитаси вакиласининг айтишича, Жалилов уйини тинтув қилишда олинган ашёлар ҳам текширувга юборилади. 

"Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг иккиси ҳам "Площади Восстания" бекатида топилган қурилмадаги ашёларга ўхшаш, бироқ якуний хулосани экспертиза натижасидан сўнг бериш мумкин", — деган Петренко.

Санкт-Петербург метросидаги портлаш 3 апрель куни "Сенная площадь" ва "Технологический институт-2" бекатлари оралиғида рўй берди. Бунинг оқибатида 14 киши ҳаётдан кўз юмди. Тергов тахминига кўра, 22 ёшли Жалилов дастлаб "Площадь Восстания" бекатида яширинган қўлбола бомбани қолдирган, сўнгра вагонлардан бирида ўзини портлатиб юборган. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар