Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини мажбурий тартибда адлия органлари билан келишиш тартибини белгиловчи Низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари юридик хизмати ходимлари лавозимга Адлия вазирлиги билан туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, шунингдек ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари лавозимга тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари билан келишилган ҳолда тайинланади ва озод қилинади.

Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.