Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг баёнот беришича, Суриянинг Идлиб вилоятига уюштирилган кимёвий ҳужум оқибатида 100дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳужум ортида Сурия президенти Башар Асад турибди. Туркия раҳбари, шунингдек, уни «қотил» деб атаган.

Шунга қарамай, Эрдўған ҳалок бўлганларнинг сони хусусидаги бу маълумотларни қаердаан олганига ойдинлик киритмаган. 

Расмий Анқара маъмурияти узоқ вақт мобайнида Асаднинг асосий танқидчиларидан бири бўлиб келди ва уни бир неча маротаба лавозимини тарк этишга чақирди. 

Шу билан бирга, Россия ва Туркия Сурия масаласи бўйича ҳамкорлик қилишни давом эттирмоқда.