Эронда 6,1 балли зилзила қайд этилди. Reuters агентлиги хабарига кўра, ер силкиниши маркази мамлакат шимоли-шарқидаги Машҳад шаҳри яқинида бўлган.

АҚШ Геология хизматининг маълум қилишича, 4 апрель куни кечқурун шаҳардан 76 км шарқда зилзила қайд этилган. Зилзила ўчоғи 33 км чуқурликда жойлашган.

Ҳозирча талофатлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.