Франция президентлиги учун номзодлардан бири Жан-Люк Меланшон республика ЕИнинг  барча асосий шартномаларидан чиқиши керак, деб ҳисобламоқда. У номзодлар билан ташкил этилган телебаҳсларда шундай баёнот берди, деб хабар қилган ТАСС агентлиги.

«Фикримча, Франция ЕИнинг барча асосий битимларидан чиқиши керак. Брюсселдан туриб, қандай ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишимиз кераклигини ўргатишларига йўл қўйиб бўлмайди», — деган Меланшон.

Унинг сўзларига кўра, ЕИ Франциядаги меҳнаткашларни ўта эксплуатация қилмоқда. Сиёсатчининг қўшимча қилишича, ЕИнинг бу чекловлари Францияга ўз «салоҳиятидан тўла фойдаланиши»га имкон бермаяпти.

У, шунингдек, ЕИнинг Канада ва АҚШ билан эркин савдо тўғрисидаги шартномалари Франциянинг иқтисодий ҳолатини «янада ёмонлаштиради», деган фикрда.

«Агар биз ЕИ таркибидан чиқсак, бошқа мамлакатлар билан кейинчалик тузилаётган шартномаларни ўзимизга мослаштиришим мумкин бўлади», — деган Меланшон.