Истанбулнинг учинчи аэропорти Туркиянинг иқтисодий ўсишига имкон яратади

Иқтисодиёт 05 Апрель 2017 4514

Айни пайтда барпо этиш ишлари давом этаётган Истанбулнинг учинчи аэропорти Туркия иқтисодиёти ривожига катта ҳисса қўшади ва аҳоли бандлигини таъминлашда кўмаклашади, — деди "Анадўлу" агентлигига Туркия нақлиёт, кемасозлик ва коммуникация вазири Аҳмад Арслон.

"Истанбулда учинчи аэропорт қурилиши савдо-сотиқни ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшади ва 2025 йилга бориб Туркия ЯИМининг 4,9 фоизга ўсишига олиб келади. Бу жуда катта рақам. Фақат янги аэропортдан фойдаланишнинг ўзигина Туркия даромадларининг 79 миллиард долларга ошишига олиб келади", — деган Арслон.

Вазирнинг таъкидлашича, Туркияда фуқаро авиацияси соҳаси анча тараққиётга эришган. Унинг сўзларига кўра, Туркия президенти ва ҳукумати фуқаролик авиацияси соҳасини ривожлантиришга катта эътибор бериб келмоқда. 

«Туркиядаги аэропортлар сони 25 тадан 55 тагача кўпайди. Самолётлар Туркиянинг кўплаб вилоятларига учмоқда. Масалан Игдир вилоятидан самолётда мамлакатнинг исталган шаҳрига етиб олиш мумкин. Бу эса фуқаролик авиацияси соҳасида қўлга киритган муваффақиятларимизнинг муҳим кўрсаткичидир. Агар илгари Туркияда йўловчилар оқими йилига 35 миллион кишини ташкил этган бўлса, айни пайтга келиб бу кўрсаткич 180 миллионга етган», — деди Арслон.

Вазирнинг қайд этишича, бутун дунё Истанбулнинг йилига 200 миллион йўловчига хизмат кўрсата оладиган янги аэропортини ҳайрат ва ҳасад билан кузатиб турибди.

Истанбулнинг учинчи аэропорти қуриб битирилгач, дунёнинг энг йирик транспорт тугунларидан бирига айланади. У фойдаланишга топширилгач, Истанбулдан дунёнинг 350 шаҳрига тўғридан тўғри рейслар амалга оширила бошланади. 

Аэропортда Европадаги энг йирик — 18 минг автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ ҳам хизмат кўрсата бошлайди. Аэропортнинг ишга туширилиши 100 минг янги иш ўрнининг очилишига сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Истанбулда иккита йирик халқаро аэропорт фаолият кўрсатмоқда. Улардан йирикроғи — Отатурк номидаги халқаро аэропорт шаҳарнинг Европа қисмида жойлашган бўлиб, йилига 57 миллион йўловчига хизмат кўрсатади. Осиё қисмидаги Сабиҳа Гўкчан номидаги халқаро аэропорт йилига 23,5 миллион йўловчига хизмат кўрсатади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95642 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46521 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51702 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9337 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20136 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 306 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 142 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 652 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 838 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 534 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар