4 апрель куни Қарши шаҳридаги 4-сонли ўрта мактабда қотиллик содир этилди. «Кун.uz» нашрининг бир неча манбалари маълумот беришича, шу мактабда биология фанидан дарс бериб келган Муҳаббат Кўчимова қотиллик қурбони бўлган.

29 ёшда бўлган бу аёл ўз турмуш ўртоғи томонидан тиғли қурол орқали ўлдирилган. Воқеа барча дарсдалигида рўй берган, шу туфайли қотилликнинг олдини олиб қолиб бўлмаган. Кўчимова шу куни мактабда навбатчи эди.

Жиноятчи қотилликдан сўнг воқеа жойидан қочиб яширинган.

Маълум бўлишича, оилада аввалдан низо мавжуд бўлган.

Шаҳарда тезкор қидирув ишлари олиб борилган ва қотил тез орада қўлга олинган.

Бу борада ҳозирча расмий маълумотлар йўқ.