5 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида бўлиб ўтган Бугунги кунда Тошкент шаҳри аҳолиси иссиқлик қуввати ва сув хизматлари учун умумий ҳисобда 114 миллиард сўм қарз экани маълум қилинди. 

1 апрель санасига кўра, тошкентликларнинг иссиқлик хизматлари бўйича қарзи тахминан 96 миллиард сўмни ташкил қилади - бу ўтган йилга нисбатан 8 фоизга кам. 

Шу ўринда жорий йилда иссиқлик тизимининг эрта ўчирилиши сабаблари бўйича савол берилди. Берилган жавобга кўра, ҳаво ҳарорати 5 кун давомида кетма-кет 8 даражадан юқори бўлса, иссиқлик тизими ўчирилади. Аслида йиллик меъёр - 148 кун экани, бу йил эса аксинча 155 кун иссиқлик тизими хизмат кўрсатгани алоҳида қайд этилди. 

"Сувсоз" ДУК бошқарувчисининг сўзларига кўра, пойтахт аҳолисининг совуқ сув бўйича қарзи 18 миллиард сўмга яқин. Ҳолбуки, Тошкент шаҳри энг тоза ва энг арзон ичимлик суви билан таъминланишига урғу берилди. 

Ташкилот вакиллари хизматлар учун ўз вақтида тўлов киритиш бугунги кундаги энг оғриқли нуқталардан бири эканини таъкидлашди. Аҳолининг ўз вақтида пул тўламаслиги сабаб корхоналарда маблағ етишмовчилиги кузатилиб, техник таъмирлаш ишлари билан боғлиқ муаммолар юзага келади, бу эса ўз-ўзидан аҳолига ноқулайлик туғдиради. Фурсатдан фойдаланиб, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари раҳбарлари аҳолидан имкон қадар ўз вақтида тўлов киритишни сўраб мурожаат қилишди.