Германиянинг BMW компанияси навбатдаги қўшма лойиҳасини тақдим этди. У Garage Italia Customs фирмаси билан ҳамкорликда амалга оширилган. Италия фирмасига Fiat компаниясининг собиқ бош менежерининг фарзанди Лапо Элканн раҳбарлик қилади. Янги машиналар 1980 йилларда фаолият юритган Memphis Group дизайнерлик гуруҳига бағишланган. 

Лойиҳа i8 гибрид спорткари ва i3 электр хэтчбеки негизида ишлаб чиқишган. Иккала машинанинг кузови ҳам ажойиб тусларга бўялган. Унинг интерьери Memphis Group ишларини ёдга солиши керак. 

Лойиҳага Memphis Group аъзоларидан бири Мишель Де Луччи ҳам жалб этилган.

Ўз шарафига махсус i3 ва i8 машиналари безалган дизайнерлар гуруҳи 1981 йилда Миланда ташкил этилган эди. У ҳашаматли ва дабдабали мебеллар ва бошқа интерьер жиҳозларининг дизайни билан шуғулланган. 

Таъкидланишича, бу BMW ва Garage Italia Customs фирмасининг илк қўшма лойиҳаси эмас. 2016 йил сентябрида i3 ва i8 моделларининг кўк ва тўқ кулранг тусга бўялган ҳамда пуантилизм услубида ишланган намуналари тақдим этилган эди.