Месси: «Футбол учун кўп нарсадан воз кечганман»

Спорт 05 Апрель 2017 8978

«Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси футболчи бўлиш учун кўп нарсадан воз кечганини айтиб ўтди.

«Юқори профессионал футболчи бўлиш учун кўп нарсадан воз кечишга мажбур бўлганман, бироқ бу орқали ўз оиламга яхши ҳаёт тақдим эта олдим. Ёшлигимдан уйдан ташқарида, оиласиз, ака-укалар ва дўстларсиз яшаб келганман. Қийин бўлган, бироқ мен ўз танловимни амалга оширгандим.

Танқид менга қизиқ эмас, ҳамма ҳозирда футболчилар доимий равишда босим остида эканини яхши билади. Аргентина терма жамоаси мухлисларини яхши тушунаман, улар қандайдир совринни қўлга киритишимизни истайдилар, бироқ биз ҳам буни жуда хоҳлаймиз», - дея айтиб ўтди Месси Esquire’га берган интервьюсида.

Кўпроқ янгиликлар