Мессининг ортидан ноқонуний айғоқчилик қилинган

Спорт 05 Апрель 2017 8970

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Панаманинг Mossack Fonseca оффшор компаниясига алоқадорлиги ҳақида хабарлар чиққанидан сўнг Аргентина разведка агентлиги (AFI) томонидан кузатиб борилган.

La Nacion нашри берган хабарга кўра, AFI агентлигининг «G» кодли лақабга эга айғоқчиси ноқонуний равишда Мессини кузатган ва уни Mega Star Enterprises оффшор компаниясига алоқадор бўлиши мумкинлигини ўрганган.

Сирли айғоқчи, жумладан, 2016 йилда Мессини кузатиш учун Женевагача борган.

Қайд қилинишича, AFI Мессидан ташқари аргентиналик бир қатор сиёсатчиларни ҳам Панама иши бўйича кузатиб борган. Аммо воқеалар ҳибсга олишгача бўлган жараёнга етиб бормаган.

Кўпроқ янгиликлар