ОАВ томонидан Петербургдаги терактнинг эҳтимолий ташкилотчиси деб аталган шахс ишдан бўшатилди

Жаҳон 05 Апрель 2017 24617
Фото: ИА IslamNews/islamnews.ru

ОАВ томонидан Петербург метросидаги терактнинг эҳтимолий ташкилотчиси деб аталган россиялик Андрей (Илёс) Никитин уни террорчи сифатида “машҳур” қилиб юборишгани ҳаётига салбий кўрсатганини айтиб ўтди, деб хабар бермоқда IslamNews агентлиги.

«Суратим ОАВ томонидан эҳтимолий террорчи сифатида тарқатилганидан сўнг, мен полицияга бориб, бу ҳолатга ойдинлик киритиш ҳақида қарор қабул қилдим. Полицияда мени тўғри тушунишди ва барча айбловлар олинди. Бироқ бу воқеа ҳаётимни жуда қийинлаштириб юборди», - дея маълум қилди у.

Никитиннинг сўзларига кўра, куни кеча у уйига учиб кета олмаган, сабаби бошқа йўловчилар у билан бир рейсда парвоз қилишдан бош тортишган.

«Бунинг устига ишимдан айрилдим: бугун менинг иш берувчим ишдан бўшатилганим ҳақида хабар берди. У минтақавий тергов қўмитаси илтимосига асосланганини иддао қилди», - дея таъкидлаб ўтди Никитин.

3 апрель куни Санкт-Петербург метросининг «Технология институти» бекатига «Сенная площадь» бекатидан кириб келган поездда портлаш содир бўлди.  Кейинроқ «Площадь Восстания» бекатида яна бир портловчи қурилма топилди - хабарларга кўра бу бомбанинг қуввати вагонда портлаганидан анча кўпроқ бўлган. Портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 49 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага етказилган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53115 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65371 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 160816 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26780 Жамият
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 336 Жаҳон
Кун фотоси: Озодбек Назарбеков Бишкекдаги ҳукуматлараро комиссияси мажлисида
Парвоз хавфсизлигини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилади
Кўпроқ янгиликлар